Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг:
а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясини ташкил этиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида уларнинг амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида болалар-ўсмирлар футбол академияларини ташкил этиш;
в) Вазирлик тизимидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари этиб қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Қуйидагилар республика академияси ва ҳудудий академияларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасидаги спорт қобилиятини шакллантириш;
болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни футболга жалб этиш ва футбол бўйича салоҳиятини доимий равишда ўстириб бориш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни уйғотиш;
профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, мамлакат футболини футболи ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобат қиладиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма жамоаларга ва профессионал футбол жамоаларига етук футболчиларни тайёрлаш;
футбол ривожланган халқаро мамлакатларда ўтказиладиган мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш орқали республика ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг профессионал савиясини ошириб бориш.
Қуйидагилар мактаб-интернатларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

















