13:21 / 07.06.2018
82438

ФИФА Равшан Эрматовни эътироф этди

Фото: Zimbio

ФИФА расмий саҳифасида ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувда ишлагани эслатиб ўтилди.

FIFA World Cup саҳифасида Равшан Эрматов 2010 йилги ва 2014 йилги жаҳон чемпионатларида жами 9 учрашувда ишлаб, бу борада мутлақ рекорд ўрнатгани эътироф этилган. Ўзбекистонлик ҳакам бу борада франциялик Жоэль Киньюнинг рекордини янгилаганди.

2018 йилги жаҳон чемпионатига ҳам йўл олган Равшан Эрматовда яна бир неча учрашувда ишлаш учун имконият мавжуд ва у ўз рекордини янада яхшилаб олиши мумкин бўлади.

Равшан Эрматов Ўзбекистонда бир қатор орденлар ва мукофотлар соҳиби ҳисобланади. У 9 марта Ўзбекистондаги энг яхши футбол ҳаками, Осиёда 5 марта энг яхши футбол ҳаками бўлган, жаҳоннинг энг яхши футбол ҳакамига берилган Global Soccer Awards соврини билан тақдирланган, 2013 йили IFFHS талқини бўйича жаҳоннинг энг яхши ҳакамлари ўнлигига кирган.

Top