Гватемаладаги Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 99 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Гватемала суд тиббиёти миллий институти хабар бермоқда.
Охирги хабарларда қурбонлар сони 86 киши экани айтилганди.
«Гватемала суд тиббиёти миллий институти Фуэго вулқони оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижалари бўйича янги маълумотларни тақдим этди. Унга кўра қурбонлар сони 99 нафарга етган», дейилган хабарда.
Шунингдек, ҳозирча 192 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.















