Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўртоқлик ўйини. Бельгия Мисрни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионати арафасида Миср билан ўртоқлик ўйини ўтказди. "Қирол Бодуэн" стадионида кечган учрашув Бельгиянинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 3:0.
Ўйиннинг 27-дақиқасида Лукаку ҳисобни очган бўлса, орадан 11 дақиқа ўтиб, Азар орадаги фарқни оширди. Сўнгги дақиқаларда Феллайни ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёзиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Бельгия – Миср 3:0
Голлар: 1:0 – 27 Лукаку, 2:0 – 38 Азар, 3:0 – 90 Феллайни.
Бельгия – Куртуа, Симан, Вертонген (Боята, 81), Менье (Азар, 70), Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско, Витцель (Феллайни, 46), Азар (Янузай, 46), Мертенс (Шадли, 46), Лукаку (Батшуайи, 46).
Миср – Эль-Хадари (Эль-Шенави, 46), Габр, Абдель-Шафи, Фатхи (Аль-Мухаммади, 71), Хегази, Эль-Саид, Эль-Ненни, Хамед (Морси, 62), Уарда (Габер, 79), Собхи (Кахраба, 67), Мохсен (Трезеге, 56).
Огоҳлантиришлар: Хамед (2), Фатхи (8), Эль-Ненни (68).
Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Нигерия – Чехия 0:1
Гол: 0:1 – 25 Калас.
Беларусь – Венгрия 1:1
Голлар: 0:1 – 25 Варга, 1:1 – 26 Сарока.
Норвегия – Панама 1:0
Гол: 1:0 – 4 Кинг.
Мавзуга оид
02:39 / 24.11.2022
ЖЧ-2022. Бельгия Канада устидан қийин ғалабани қўлга киритди
03:14 / 07.02.2022
Сенегал Мисрни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Африка Миллатлар Кубогида ғолиб бўлди
16:33 / 09.06.2021
Евро-2020, таништирув: В гуруҳи — Россиянинг рақиблари ФИФА рейтинги етакчиси ва скандинавлар
12:09 / 08.03.2019