Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари рўйхати тасдиқланди.

Улар:

1. Автотранспорт аккумуляторлари ва автотранспорт техникасига эҳтиёт қисмлар
2. Алюминий бидон, фляга, канистрлар
3. Алюминий қайиқлар
4. Алюминий дераза ва эшиклар
5. Чангилар учун алюминий таёқлар ва қайишлар
6. Алюминий спиннинг ва ғалтаклар (катушки)
7. Антенналар
8. Барельефлар
9. Батарейкалар
10. Ички ёнув двигателларнинг блоклари ва дизелли двигателлар
11. Бра
12. Соқол олиш асбоблари
13. Маиший электр вентиляторлар
14. Вазалар
15. Ванналар
16. Илгаклар
17. Автомобиль ва трактор генераторлари, стартёрлари
18. Тарози тошлари
19. Газ горелкалари
20. Готовалнялар 
21. Умумий фойдаланиш маиший асбобларининг деталлари
22. Газ колонкаларининг деталлари
23. Автомобиль, мотоцикл, мотороллер ва велосипедларнинг деталлари ва аксессуарлари
24. Чангютгичларнинг деталлари
25. Радиоаппаратура, телевизор, магнитофонларнинг деталлари
26. Совутгичларнинг деталлари
27. Болалар ўйинчоқлари
28. Човлилар (дуршлаг)
29. Аквалангистларнинг нафас олиш аксессуарлари
30. Ёндиргичлар
31. Қулфлар
32. Қозонлар