Туринда Car Design Award 2018 мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 12 журналистдан иборат ҳайъат уч йўналиш: “концепт-кар”, “серияли автомобил” ва “бренднинг дизайн тили”  бўйича ғолибларни аниқлади. Ушбу мукофотларга Honda, Jaguar ва Volvo лойиқ деб топилди.

Охирги йиллар яратилган концепт-карлар ўртасида энг юқори баллни кичик ўлчамли Honda Urban EV олди. Журналистлар япон маркаси дизайнерларини ретро-мотивлар ва футуристик кўринишларни уйғунлаштира олганлари учун юқори баҳолаганлар. 

Фото: Honda Urban EV
Фото: Honda Urban EV

Овоз бериш натижаларига кўра, бу йўналишда 2- ва 3-ўринни Genesis Essentia ҳамда Mazda Vision Coupe моделлари эгаллаган.

Фото: Genesis Essentia
Фото: Mazda Vision Coupe

Серияли ишлаб чиқарилувчи машиналар орасида дизайн учун энг юқори балл Jaguar E-Pace кроссоверига берилган. 2- ва 3-ўринларни Aston Martin Vantage ҳамда Polestar эгаллаган.

Фото: Jaguar E-Pace
Фото: Jaguar E-Pace
Фото: Aston Martin Vantage
Фото: Polestar 1

Энг яхши дизайн тили учун мукофот Volvo’га берилган. Ҳайъат аъзолари ушбу марка билан охирги йиллар юз берган ўзгаришларни алоҳида таъкидлаб ўтишган.