Спорт | 15:07 / 11.06.2018
32705
2 дақиқада ўқилади

Путин ЖЧ-2018 иштирокчилари ва ишқибозларга мурожаат билан чиқди

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин РФда 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати стартидан олдин меҳмонлар ва иштирокчиларга мурожаат билан чиқди.

Россия раҳбари футбол ишқибозлари ва РФга келишга тайёргарлик кўраётган жаҳондаги энг яхши терма жамоаларни қутлаган.

"Бизнинг давлат учун жуда катта футбол оиласи вакилларини қабул қилиш, сизларга чуқур ҳис-туйғуларга эга ҳақиқий байрамни ҳадя этиш катта хурсандчилик ва шарафдир", - дея таъкидлаб ўтган Путин.

Унинг умид билдиришича, меҳмонлар нафақат севимли жамоалари иштирокидаги ўйинлардан, балки Россия билан танишувдан ҳам унутилмас таассуротлар олишади.

"Унинг ўзига хос маданияти, ноёб тарихи ва бой табиати, қувноқ, жуда самимий ҳамда дўстона халқи билан. Биз меҳмонларимиз, спортчилар, мутахассислар ва, албатта, ишқибозлар ўзларини Россияда худди уйдагидек ҳис этишлари учун барчасини қилдик. Мамлакатимиз ва юрагимизни дунёга очдик. ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз. Welcome to Russia!", - дея маълум қилган Владимир Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия термаси Россияга келгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид