Жаҳон | 08:30 / 11.06.2018
17840
1 дақиқада ўқилади

Трамп Сингапур ҳавосидан завқланиб кетган

Фото: Kim Kyung-Hoon/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Сингапур ҳавосидан руҳланиб-завқланиб кетган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.

«Сингапурга келганимдан жуда хурсандман. Бу ердаги ҳаводан завқланиб кетдим!», - дея ёзган АҚШ президенти.

12 июнь куни Сингапурда Тошкент вақти билан соат 06:00да саммит бўлиб ўтади, унда Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин иштирок этади.

Ҳар икки етакчи Сингапурга етиб келди. ОАВ маълумотларига кўра, уларнинг меҳмонхоналари бир биридан 500 метрлик масофада жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин саммитда «янги муносабатларни» муҳокама қилиши хабар берилганди. 

Мавзуга оид