UzMobile компанияси +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларнинг барчасини вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.
«Ҳурматли UzMobile абонентлари, шуни маълум қиламизки, фирибгарлардан Сизга келиб тушаётган +882* префиксли номаълум қўнғироқларни бартараф этиш мақсадида тегишли хизматлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар вақтинчалик тўхтатиб қўйилган. Тушунганингиз учун миннатдормиз!», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzMobile абонентлари фирибгарларнинг оммавий ҳужумига учрагани хабар қилинганди.

















