Жамият | 13:55 / 11.06.2018
7799
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада талончилар гуруҳи қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 10 июнь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ф.Ҳ. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Унда у шу йил 9 июнь куни “Қўйлиқ” даҳасидан “Чилонзор” буюм бозоригача Н.З. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб кетаётиб, Қумариқ маҳалласига етиб келганида номаълум шахслар давлат рақамлари аниқланмаган “Лада” русумли автомашинада йўлини тўсиб, тўхтатиб, уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб пуллари ва “Самсунг” мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хоразм вилояти яшовчи Н.М. ва Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи М.К. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид