Жаҳон | 00:48 / 13.06.2018
5894
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада 117 кишининг умрига зомин бўлган вулқон яна фаоллашди 

Фото: Vzglyad.az

Гватемалада 12 июнда Фуэго вулқони яна фаоллашди. Вулқон дастлаб 3 июнда отилиб, камида 117 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

Гватемала миллий сейсмология институтида маълум қилинишича, эрта тонгдан вулқон кратерида портлашлар юз бериб, 5 кмлик баландликка газ ва кул отилган. Мутахассислар кул 15-25 км масофагача тарқалиши мумкинлигини айтишмоқда. 

Мамлакат раҳбариятининг маълумотларига кўра, вулқоннинг 3 июндаги отилишидан кейин 197 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Гватемала прокуратураси одамларнинг ўлими юзасидан тергов бошлаган.

Табиий офат оқибатида шунингдек 57 киши жароҳат олган, 12,4 минг киши эвакуация қилинган ва 4,2 минг киши ҳанузгача вақтинчалик бошпаналарда қолмоқда. Умумий ҳисобда вулқон отилиши 1,7 млн кишига таъсир ўтказган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид