Ўзбекистон | 14:25 / 14.06.2018
53718
1 дақиқада ўқилади

Бузилиши мўлжалланган Ezidyor ва Mumtoz тўйхоналари ҳақида янги маълумот тарқалди

Фото: KUN.UZ

Tashkent city қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган Ezidyor ва Шайхонтоҳур кўчасидаги Mumtoz тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берилган эди. 

Аммо, Шайхонтоҳур ҳокими Баҳодир Ғоибназаров тадбиркорларга бузилган мулки эвазига қаердан жой берилишини аниқлаштирмаган эди. Бугунги кунга келиб, тадбиркорлар мулклари эвазига қаердан жой олишлари маълум бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилининг маълум қилишича, Ezidyor тўйхонаси эгасига Versal тўйхонаси берилади. 

Шунингдек, “Мумтоз” тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган “Саёҳат” ресторани берилади. 

“Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир”, деган Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили.

Мавзуга оид