Жаҳон | 10:50 / 15.06.2018
19055
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурия ҳукуматини огоҳлантирди

Фото: AP

АҚШ Сурия ҳукуматини мамлакат жануби-ғарбидаги кескинликдан холи ҳудудга ҳарбий ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирди ва Россияни Дамашққа бундай зонани сақлаб қолиш учун таъсир кўрсатишга чақирди.

«Қўшма Штатлар Сурия ҳукуматининг мамлакат жануби-ғарбидаги кескинликдан холи ҳудудда ҳарбий амалиётлар ўтказиш бўйича хабарларидан ташвишда. Бундай ҳудуд АҚШ, Иордания ва Россия ўртасида ўтган йили мувофиқлаштириб олинганди ҳамда президентлар (Дональд) Трамп ва (Владимир) Путин томонидан ноябрда Вьетнамнинг Данангида тасдиқланди», - дейилади хабарда.

Давлат департаментидан қўшимча қилишларича, Сурия ҳукуматининг жануби-ғарбий ҳудуддаги кескинликдан холи зонага қарши исталган ҳарбий ҳаракатлари можаро янада кенгайишига олиб келиши мумкин.

«Биз яна бир бор шуни тасдиқлаймизки, АҚШ Сурия ҳукумати бу соҳада бузилишларга йўл қўйса, қатъий ҳамда тегишли жавоб чораларини қўллайди», - дея қўшимча қилиб ўтишган идорадан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россиянинг Сурияга алоқадор навбатдаги ёлғони ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид