09:18 / 15.06.2018
5406

Хорижда яшовчи ватандошлар билан ҳамкорлик бўйича давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Фото: Sputnik

Хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан мулоқотни ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган, деб хабар қилмоқда ТИВ ахборот хизмати.

Ушбу соҳада давлат сиёсатини такомиллаштириш топшириғи 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш Давлат дастурига киритилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатнинг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепцияси» лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида (www.regulation.gov.uz) жамоатчилик кўриб чиқиши учун жойлаштирилди.

Барча қизиқиши бўлган шахслар Концепция лойиҳаси билан танишиши ва ҳужжат юзасидан ўз фикр ҳамда таклифларини изҳор этиши мумкин.

Top