Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Япония ва Жанубий Корея билан бир қарорга келди
Фото: ALLISON SHELLEY
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Жанубий Корея ва Япониядан бўлган ҳамкасблари билан минтақадаги вазият ҳамда Сингапурда ташкиллаштирилган АҚШ-КХДР саммити якунларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Дана Уайт баёнотида айтилади.
«Қўшма Штатлар Япония олдидаги ўзининг бузилмас мудофаа мажбуриятлари ва кучларнинг минтақадаги жанговар тайёргарлигини қўллаб-қувватлашга қатъий бел боғлаганини яна бир бор тасдиқлади. Улар (мудофаа вазирлари - таҳ.) минтақавий тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш йўлида қалин ҳамкорлик қилишга ваъда беришди», - дейилади хабарда.
Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му билан мулоқотда қўшма ҳарбий машқлар масаласи ҳам муҳокама қилинган.
«Вазир Мэттис ва вазир Сон амалга оширилаётган дипломатик саъй-ҳаракатларга биргаликда қўллаб-қувватлов тақдим этишни муҳокама қилди. Бунда президентнинг АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқлари бўйича кўрсатмаларини бажариш учун биргаликда ишлаш ҳам кўриб чиқилди. Вазир Мэттис АҚШ ва Жанубий Корея иттифоқи бузилмас эканини тасдиқлади. Ҳар икки томон ҳам минтақавий тинчлик ҳамда барқарорлик йўлида қалин ҳамкорлик қилишга келишиб олди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой, Япония ва Жанубий Корея КХДР бўйича ягона позицияга эга экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
18:51 / 23.04.2026