The National Interest дунёдаги энг хавфли сувости кемалари рейтингини эълон қилди. Унда АҚШ ва Россиядан қатор субмариналар ҳам бор.
Бу рўйхат қуролли кучлар таркибида бўлган, ёки яқин вақт ичида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган сувости кемалари орасидан тузилди.
Таъкидланишича, рейтингда АҚШга тегишли «Огайо» ва «Колумбия» синфдаги сувости кемалари бор. Улар энг хавфли, деб топилган.
Россия сувости кемалари ҳам дунёдаги энг хавфли субмариналар рейтингида дастлабки беш ўрин орасидан жой олди.
Рўйхатга «Борей» 955 лойиҳасидаги тўртинчи авлод атом сувости кемаси, «Дельфин» 667БДРМ лойиҳаси сувости кемаси ва «Ясень» 885 лойиҳасидаги кўп мақсадли атом сувости кемаси киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ флотида энди «кема қотиллари» борлиги маълум қилинганди.