ЖЧ-2018. Франция илғор технологиялар ёрдамида Австралияни енгди
Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.
С гуруҳида Франция ва Австралия терма жамоалари беллашди.
Европа вице-чемпиони ўйинда ташаббусга эга бўлса-да, қийинчилик билан ғалаба қозонди.
58-дақиқада Гризманн пенальтидан ҳисобни очди. Унга нисбатан қоида бузилган вазиятни бош ҳакам пайқамай қолган эди, бироқ такрорий видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, пенальти белгилади.
62-дақиқада Йединак пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда ҳимоячи Умтити жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаган эди.
80-дақиқада илғор технологиялар яна французларга ёрдамга келди. Погба зарбасидан сўнг, тўп тўсинга тегиб, дарвоза ичига кириб чиқди. Голни аниқлайдиган тизим эса тўп чизиқни кесиб ўтганини кўрсатди.
ЖЧ-2018, С гуруҳи
Франция – Австралия 2:1 (0:0, 2:1)
16 июнь, «Қозон-Арена»
Голлар: 1:0 – 58, пенальти Гризманн, 1:1 – 62, пенальти Единак, 2:1 – 80 Погба.
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Толиссо (Матюиди, 78), Канте, Погба, Дембеле (Фекир, 70), Гризманн (Жиру, 70), Мбаппе.
Австралия – Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 72), Круз (Арзани, 84), Нэббаут (Юрич, 64).
Огоҳлантиришлар: Лекки (13), Рисдон (57), Толиссо (76), Бехич (87).
Мавзуга оид
02:01 / 15.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Марокашни мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди
02:08 / 11.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди
22:05 / 04.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Польшани мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
02:17 / 04.12.2022