Жамият | 12:44 / 18.06.2018
19597
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоятида отасини ўлдирган оқпадар ушланди - ИИВ

16 июнь куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилган.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Ш.Қ. шу туманда жойлашган “Ойбекина-бекина” МЧЖга қарашли АЁҚШ олдида ўзаро жанжал оқибатида Зафаробод туманида яшаган отаси А.Н.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, қочиб кетган. 

Натижада А.Н. воқеа жойида дунёдан кўз юмган. Кўрилган чоралар натижасида Ш.Қ. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид