АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига яна 200 млрд долларлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters Оқ уй томонидан тарқатилган баёнотга асосан хабар бермоқда.

Трампнинг маълум қилишича, АҚШ савдо вакилидан божлар жорий этиладиган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқиш ҳақида сўраган.

«Юридик жараён тугаганидан сўнг, бу божлар кучга киради. Хитой ўз амалиётини ўзгартиришдан бош тортса, янги тарифларни илгари суриш бўйича позициясини ўзгартирмаса, бу рўй беради», - дейилади баёнот матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ҳар доим савдо урушини хоҳлагани маълум қилинганди.