АҚШ қочқинлар учун лагерга айланмайди – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг қочқинлар ва ноқонуний муҳожирлар учун лагерга айланишига йўл қўймаслигини айтди ҳамда мамлакатга миграция ислоҳоти зарурлигини таъкидлаб ўтди.
“АҚШ муҳожирлар учун лагер бўлмайди ва биз қочқинларни қўллаб-қувватловчи марказ бўлмаймиз! Бу ҳеч қачон бўлмайди! Қаранг, Европа ва бошқа жойларда нима бўлмоқда, биз бу ерда бундай бўлишига йўл қўймаймиз, менинг раҳбарлигим остида эмас”, деб айтган Трамп коинот кенгаши йиғилишида.
“Биз давлатимиз учун хавфсизликни истаймиз”, деб қўшимча қилган Трамп ва демократларни иммиграция сиёсатига тўсқинлик қилишда айблаган.
“Юз бераётган воқеа жуда қайғулидир... Биз буни тезда ҳал қилишимиз мумкин эди... Ҳозир бизда дунёдаги энг ёмон иммиграция қонунлари мавжуд. Чегарасиз давлат – давлат эмас. Бизга чегаралар ва хавфсизлик зарур, биз одамларимиз ҳақида қайғуришимиз лозим. Биз хавфсиз давлатни истамоқдамиз ва бу чегарадан бошланади”, деб айтган Трамп.
Мавзуга оид
11:00
АҚШда ColdRiver ҳакерларининг 100 дан ортиқ домени блокланди
08:20
АҚШ ва Исроил ЦАҲАЛнинг Эрондаги эҳтимолий нишонларини муҳокама қилмоқда
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
20:47 / 02.10.2024