Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция АҚШ миграция сиёсатига қарши чиқди
Франция ҳукумати расмий вакили Бенжамен Гриво маълум қилишича, Франция томони АҚШнинг миграция сиёсати масаласидаги позициясига қўшилмайди. Бу ҳақда Reuters France 2 телеканалига асосан хабар бермоқда.
Франция ҳукумати вакили Америка-Мексика чегарасида оилаларни ажратиб юбориш бўйича кузатилаётган ҳолатларига изоҳ бериб, Европада ҳам шу кузатилишини хоҳламаслиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, Гривонинг таъкидлашича, Франция маданият модели Американикидан фарқ қилади. У ўзини «Европа боласи», деб атаган.
«Мен учун Европа - бу тинчлик, фаровонлик, бўлиша олишлик, очиқлик. Менинг авлодим шуни ҳимоя қилиши керак, Европа бирдамлигини популизмдан асраш лозим», - дея хабар берди Гриво.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларда Европада кузатилаётган мигрантлар билан муаммоларни хоҳламаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026