Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг яна бир собиқ бош вазири ҳибсга олинди
Фото: РИА Новости / Владимир Пирогов
18 июнда Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Жонтўра Сатибалдиев Бишкек иссиқлик энергия марказини (ИЭМ) модернизация қилишда йўл қўйилган коррупцияга алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Январда ИЭМда юз берган авариядан кейин Қирғизистонда ушбу стратегик объектнинг модернизация қилиниши бўйича йирик можаро авж олган. ИЭМ Хитой маблағлари ҳисобига модернизация қилинган ва бунга 386 млн доллар сарфланган. Шунингдек, ушбу иш бўйича аввалроқ Қирғизистоннинг яна бир собиқ бош вазири Сапар Исаков, Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов, собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев ҳибсга олинганди.
Сатибалдиев жиноят кодексининг “Жиноятда иштирок этиш” ва “Коррупция” моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этиш гумони билан ушланган. Сатибалдиев ИЭМнинг модернизацияси бўйича ҳужжатлар имзоланган вақтда мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаган. У айни вақтда вақтинчалик изоляторга жўнатилган. Суд яқин орада унга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилайди.
Мавзуга оид
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
15:22 / 16.04.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026