17 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Номаълум шахслар 1-микрорайон ҳудудида жойлашган “Маиший хизмат кўрсатиш уйи”дан эшик қулфини бузиб кириб, умумий қиймати 8 млн. сўмлик “LG” компьютерлари ва 1 дона “DVR” проектори, ҳамда велосипедларини ўғирлаб кетганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчилар А.Н ва муқаддам судланган В.П. содир этганлиги аниқланиб ушланганлар.












