Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида президентнинг “Волонтерлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, волонтер – ушбу Қонунда белгиланган тартибда волонтерлик фаолияти билан шуғулланадиган шахсдир.

Волонтерлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

волонтерлик фаолиятининг беғаразлиги, ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқийлиги ва қонунийлиги;

волонтерлик фаолиятини танлашда мақсадлар, шакллар, турлар ва усулларни белгилаш эркинлиги;

волонтерлик фаолияти тўғрисидаги ахборот ошкоралиги ва оммабоплиги;

волонтерлик фаолиятини амалга оширишда инсонпарварлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши;

барчанинг жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий мавқеи, ёшидан қатьи назар волонтерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тенглиги;

волонтерлик фаолияти иштирокчиларининг бирдамлилиги, виждонлилиги ва ҳамкорлилиги;

ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаёти учун хавфсизлилиги;

ушбу соҳада тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлиги.

Волонтерлик фаолияти алоҳида сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари ва ассоциацияларни қўллаб-қувватлашга, шунингдек товарлар, ишлар, хизматларни илгари суришга қаратилиши мумкин эмас.

Волонтерлик фаолияти давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз ваколатларини амалга оширишдаги фаолиятини алмаштирмайди.

Волонтерлик фаолияти қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

индивидуал волонтерлик фаолияти;

бирлашма ёки гуруҳ таркибидаги волонтерлик фаолияти;

волонтерлик ташкилоти орқали волонтерлик фаолияти.

Волонтерлик фаолиятининг асосий турлари: