01:03 / 20.06.2018
22316

ЖЧ-2018. Россия Мисрни енгиб, плей-офф йўлланмасини деярли ҳал қилди

Жаҳон чемпионати 2-турининг илк ўйинида Россия терма жамоаси Миср билан куч синашди. "Крестовский" стадионида кечган ўйин 3:1 ҳисобида россияликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Иккинчи бўлимнинг 2-дақиқасида Фатхи ўз дарвозасига гол киритиб, Россияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада Черишев ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Дзюба ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Миср терма жамоасининг ягона голи 73-дақиқада Салоҳнинг 11 метрлик зарбадан аниқ фойдаланиши эвазига киритилди. 

2-турдан сўнг Россия терма жамоаси 6 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Уругвай 1 ўйин кам ўтказган ҳолда 3 очко тўплаган. Миср ҳамда Саудия Арабистони ҳозирча очко қўлга киритишмади. 

А гуруҳи

Россия – Миср 3:1 
Голлар:
1:0 – 47, автогол Фатхи, 2:0 – 59 Черишев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салоҳ.
Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кутепов, Фернандес, Жирков (Кудряшов, 86), Газинский, Зобнин, Головин, Самедов, Черишев (Кузяев, 74), Дзюба (Смолов, 79).
Миср – Эль-Шенави, Габр, Абдель-Шафи, Фатхи, Хегази, Эль-Ненни (Уарда, 64), Хамед, Эль-Саид, Трезеге (Собхи, 68), Мохсен (Кахраба, 82), Салоҳ.
Огоҳлантиришлар: Трезеге (57), Смолов (84).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top