Спорт | 01:25 / 25.06.2018
9888
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Польша Колумбиядан йирик ҳисобда енгилиб, плей-оффсиз қолди

Жаҳон чемпионати H гуруҳи 2-турида Польша терма жамоаси Колумбия билан куч синашди. "Казань Арена" стадионида кечган ўйин Колумбия терма жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 0:3.

40-дақиқада Мина ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Фалькао орадаги фарқни оширди. Колумбияга йирик ғалаба келтирган гол 75-дақиқада Куадрадо томонидан киритилди. 

2-турдан кейин ҳам очко тўплай олмаган Польша терма жамоаси плей-оффга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. Колумбия эса 3 очко билан 2-ўринда бормоқда. Гуруҳда 4 очкодан тўплаган Япония ҳамда Сенегал терма жамоалари пешқадамлик қилишмоқда. 

ЖЧ-2018, H гуруҳи

Польша – Колумбия – 0:3 (0:1)
Голлар: Мина, 40 (0:1). Фалькао, 70 (0:2). Х.Куадрадо, 75 (0:3).

Польша: Щенсны, Паздан (Глик, 80), Беднарек, Пищек, Берешиньски (Теодорчик, 72), Крыховяк, Гуральски, Зелиньски, Ковнацки (Грощицки, 57), Рыбус, Левандовски.
Колумбия: Оспина, Ариас, Санчес, Мина, Мохика, Х.Куадрадо, Агилар (Урибе, 32), Барриос, Кинтеро (Лерма, 73), Хамес Родригес, Фалькао (Бакка, 78).
Огоҳлантиришлар: Беднарек, 61. Гуральски, 85.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид