2 июлдан бошлаб Марказий банк томонидан 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз), 500 (беш юз) сўмлик тангалар кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади.

50 сўмлик танга 

Янги намунадаги «50 so’m»лик танга никель қопламали пўлатдан тайёрланган, оқ рангда.

Танганинг олд томонида танга қиймати «50» рақами ва «so'm» сўзи билан ботиқ босма ҳарфлар билан босиб чиқарилади. Рақамнинг ҳар икки томонида дўппи миллий бош кийими кўринишидаги безак бўртма кўринишда тасвирланган.

Танга қийматининг ташқи айланаси бўйлаб 72 донадан иборат думалоқ шарсимон нуқталар бор.

Танганинг тескари тарафи марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари герб ташқи қирраси бўйлаб босма ҳарфлар билан ёзилган.

Герб остида «2018» рақамини кўрсатилган, у иккита бўртма нуқта билан чекланган - улар танга чиқарилган йилни билдиради.

Танганинг диаметри - 18,0 мм., қалинлиги 1,0 мм., оғирлиги - 2,0 г.

100 сўмлик танга 

«100 so’m»лик танга никель қопламали пўлатдан тайёрланган, оқ рангда.

Танганинг олд қисмида Мустақиллик ва эзгулик монументи тасвирланган.

Монументнинг чап томонида танганинг қиймати «100» рақами ва «so'm» сўзи билан босма ҳарфлар орқали билдирилган.

Танганинг тескари тарафи марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари герб ташқи қирраси бўйлаб босма ҳарфлар билан ёзилган.

Герб остида «2018» рақамини кўрсатилган, у иккита бўртма нуқта билан чекланган - улар танга чиқарилган йилни билдиради.

Танга диаметри 20,0 мм., қалинлиги 1,0 мм., оғирлиги - 2,5 г.

200 сўмлик танга