03:49 / 28.06.2018
9622

«Ювентус» илк ёзги трансферини эълон қилди

Фото: Ювентус

«Валенсия» ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради.

Турин клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 24 ёшли португалиялик билан 5 йиллик шартнома имзоланди. 

«Ювентус» унинг трансфери учун 40,4 миллион еврони уч йил давомида тўлаб беради.

Канселу ўтган мавсумда «Интер»да ижарада ўйнаб, А Сериянинг 26та ўйинида майдонга тушган ва 1та гол уриб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилган эди.

Top