Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Халқаро оила куни нишонланади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан “Оила” маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва кенг жамоатчиликнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
“Оила” маркази республикада 2019 йилда ва кейинги йилларда Халқаро оила кунини нишонлаш тўғрисидаги Ҳукумат фармойиши лойиҳасини 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мунтазам равишда спорт ва маданий тадбирларни ташкил қилади ҳамда уларни Халқаро оила куни арафасида ўтказишга алоҳида эътибор қаратади.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026