Марказий банк валюта олиб кириш ва олиб чиқишни эркинлаштириш таклифи билан чиқди
Марказий банк валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида шу ҳақда айтилади.
Январь ойидан бошлаб жисмоний шахслар декларациясиз мамлакатдан 2 минг долларгача олиб чиқиб кетишлари мумкин, Марказий банк бу бандни 5 минг доллар қилишни таклиф этмоқда.
Ҳозирда алоҳида рухсатномасиз 5000 долларгача бўлган валюта олиб чиқиб кетиш мумкин. Марказий банк буни 10 минг доллар қилишни, бундан ортиқ бўлган суммани олиб киришда тўлдирилган божхона декларацияси асосида, ёки олимпиада ғолиб ва совриндорлари томонидан, тасдиқловчи ҳужжат бўлганда олиб чиқишга рухсат беришни таклиф этди.
Бундан ташқари, жисмоний шахслар-резидентларга хорижий банкларда ҳисоб очиш ва ундан фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилди, ҳозир бу фақат чет элда бўлиш вақти даврида амалга оширилиши мумкин (фаолият якунида ҳисоб ёпилиши керак).
Резидент-юридик шахсларга келадиган бўлсак, уларга ҳисоб рақамларини эркин очишга рухсат беришни мўлжалланмаган, аммо бу банд президентнинг бизнесни либераллаштириш бўйича қарори лойиҳасида бор эди, лекин якуний таҳрирга кирмаган.
Шунингдек, репатриация тартибини белгилаш таклиф этилмоқда, унга мувофиқ жорий халқаро операциялар бўйича сўм ва хорижий валюта репатриацияси муддати норезидентнинг мажбуриятлари юзага келган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Агар давр ошиб кетган бўлса, операция капитал ҳаракатланиши билан валюта битими сифатида кўрилади.
Лойиҳада кўрсатилишича, Марказий банк валюта операцияларини жорий қилинган кундан бошлаб бир йилга вақтинча тўхтатиб қўйишга ҳақли. Чекловлар белгиланган муддат тугагандан сўнг, улар бекор қилинган ҳисобланади. Ҳозирда муддат ёзилмаган.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024