Президент Олмазордаги ички ишлар бўлимига борди
Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги 2-сонли ички ишлар бўлимига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур бўлим Олмазор туманидаги “Шифокорлар”, “Жийдали”, “Ҳислат”, “Беруний”, “Мирза Ғолиб", “Чиғатой Оқтепа” каби маҳаллаларни тасарруф этади. Ҳудудда кўп қаватли уйлар, олий таълим муассасалари, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектлар талайгина.
Куни кеча бўлим ходимлари янги бинода иш бошлади. Улар ўз хизмат вазифаларини сифатли бажариши, жамоат хавфсизлигини таъминлаши учун барча шароитлар яратилган.
Президент соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ҳудудни кечаю кундуз кузатиб, аҳолининг осойишталигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
07:31 / 11.06.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
08:25 / 21.05.2024
Тошкентда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси қисқа муддатга ёпилди
09:50 / 05.03.2024
Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
18:33 / 05.02.2024