Салоҳ ҳеч қаерга кетмайди: у «Ливерпуль» билан шартномани узайтирди
«Ливерпуль» клуби мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома имзоланганини эълон қилди.
Daily Mail маълумотига кўра, мисрлик футболчи яна 5 мавсум - 2023 йилгача мерсисайдликлар сафида қолади. Шартномага кўра Салоҳ ҳафтасига 200 минг фунт атрофида (226 минг евро) маош олади, бу эса уни «Ливерпуль»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиради.
Салоҳ «Ливерпуль»га 2017 йил ёзида «Рома»дан келганди. Унинг трансфер қиймати 42 миллион еврони ташкил этган. Якунланган мавсумда ушбу 26 ёшли футболчи Англия Премьер лигасида қатор рекордлар ўрнатди, у чемпионатнинг 36 учрашувида 32 гол уриб, тарихга кирди.
Унинг ёрқин ўйинлари Испания грандлари назарига тушди ва футболчи ёзда «Реал» ёки «Барселона» клубларидан бирига ўтиши кутилаётганди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш
08:52 / 19.10.2023
Салоҳ: «Ғазога зудлик билан гуманитар ёрдам етказиш керак. Барчани бегуноҳ инсонлар қирғин қилинишига йўл қўймасликка чақираман»
18:09 / 24.08.2023
Роналду «Сити» юлдузини кутмоқда, Бензема эса — Салоҳни. Сўнгги трансфер хабарлари
12:21 / 16.03.2023