Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг яна бир йўлида автомобиллар ҳаракати тикланди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига ўтувчи йўл автомобиллар ҳаракати учун қайтадан очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайтида эълон қилинган.

“Пойтахтимизда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари фуқароларнинг турмуш кечириш шароитини яхшилашга қаратилган. Қолаверса бу йўллардаги ҳаракатланишни тартибга солиш, янги кўприкларни қуриш ва йўловчиларнинг мушкулини осон қилиш билан чамбарчас боғлиқдир.
Шу муносабат билан транспорт воситалари учун қулайлик яратиш мақсадида Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасидан А.Қодирий кўчасига ўтиш йўли очилганлигини маълум қиламиз”,- дейилади шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026