Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lamborghini Huracan рекорд тезликка эришди (видео)
Lamborghini Huracan суперкари дрэг-рейсингда янги жаҳон рекордини ўрнатди. Машина ярим миллик (804 метр) масофада 259,67 мил/соат (417,9 км/соат) тезликка эриша олди. Ушбу рекорд юриш видеоси YouTube’да жойлаштирилди
.
Рекордни ўрнатишда Underground Racing ательеси томонидан 3000 от кучигача кучайтирилган машинадан фойдаланилган. Машина 10 цилиндрли двигател, 6 поғонали секвентал узатмалар қутиси ва тўлиқ приводга эга. Рекорд вақтида пойгачида узатмалар қутисини 1-узатмадан 2-узатмага ўтказишда муаммо юзага келган. Агар бу муаммо бўлмаганда суперкар янада яхшироқ натижа кўрсатиши мумкин эди.
Underground Racing фирмасига ярим мил масофага юриш бўйича деярли ҳамма рекордлар тегишли. Ўтган гал фирма томонидан кучайтирилган Gallardo 413 км/соат тезликка эриша олган.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026