Ўзбекистон | 15:50 / 06.07.2018
20839
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 6 июль куни Қозоғистонга сафар қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

6 июль куни Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган юбилей тадбирда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишган.

Ўзбекистон президенти ташриф доирасида Нурсултон Назарбоев билан икки томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Мавзуга оид