АҚШнинг Коннектикутида 1970 йилда очилган Traveler ресторани ўша вақтдаёқ мижозларга нафақат таомлар, балки бепул китоблар таклиф қила бошлаган. Бу китоблар ресторан эгасига тегишли бўлиб, у жуда катта кутубхонага эга бўлган. Онлардан бирида у уйида жой бўшатмоқчи бўлган ва шу мақсадда китоблардан халос бўла бошлаган.

Фото: instagram.com/ traveler-restaurant

1993 йилда ресторан эгалари ўзгарган бўлса-да, улар анъанани бузишни исташмаган. Ҳозирда ресторан эгалари ҳафтасига 2 мингтагача китоб совға қилишади. Улар бу бизнес билан шуғулланишни бошлаганларидан бери 2,5 млнтага яқин китобни мижозларга совға қилишган.

Фото: instagram.com/ traveler-restaurant

Ресторан китобларни турли манбалардан олади, кўпинча кутубхоналарда арзон нархда сотиб олади. Бироқ бир қисм китобларни мижозлар олиб келишади. Ресторан эгаларининг айтишича, бундай ҳолат деярли ҳар кун юз беради.

Фото: instagram.com/ traveler-restaurant