Жамият | 12:10 / 08.07.2018
25044
1 дақиқада ўқилади

Бухорода аёл ўз эрини пичоқлади

2018 йил июнь ойининг 29-куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Шофиркон туманида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлисида ўз эрининг жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган. Н.Асадова (исм-шарифлар ўзгартирилган), 2018 йилнинг 22 март куни, соат тахминан 19:00ларда турмуш ўртоғи С.Каримов билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчиликлари натижасида жанжаллашиб қолишади. Жанжал вақтида Н.Асадова қўлида бўлган ошхона пичоғи билан С.Каримовнинг кўкрак қафаси чап томон қўлтиқ ости чизиғи бўйича 3-4-қовурғалари орасига қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган қасддан баданига оғир шикаст етказган.

Н.Асадова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид