Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Эрдўған ўз лавозимини бажаришга киришади
9 июлда Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг президенти сифатида қасамёд келтиради ва иккинчи муддатга президент лавозимини бажаришга киришади.
Эрдўғаннинг инаугурацияси маросими маҳаллий вақт билан соат 16.00да Туркиянинг парламентида ўтади. Сўнгра Эрдўған президент қароргоҳига йўл олади ва у ерда мамлакатнинг парламент бошқаруви шаклидан президент шаклига ўтишига бағишланган маросим ўтади.
Бундан ташқари, шу кун Туркия вазирлар маҳкамасининг янги таркиби эълон қилинади. Бир қатор вазирликларнинг бирлашиши натижасида вазирлар сони 21 нафардан 16 нафаргача камаяди.
Вазирлар маҳкамасининг янги таркиби тасдиқлангандан кейин мамлакатда 2016 йил давлат тўнтарувига уринишдан кейин киритилган фавқулодда вазият тартиби бекор қилиниши кутилмоқда.
Эрдўғаннинг инаугурацияси маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.
Туркияда 24 июнь куни бўлиб ўтган президент ва парламент сайловларида Эрдўған 52,59 фоиз овоз билан ғолиб бўлган, унинг Адолат ва тараққиёт партияси 41,56 фоиз овоз олган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026