Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада 2018/19 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари келтирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, эндиликда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади, ЭКИҲ ошган сари тўлов-контракт нархи ҳам ошади. 

Шу йилнинг 15 июлидан бошлаб президент фармонига кўра бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 7 фоизга оширилади. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 184 300 сўмни ташкил қилади.

1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари

БАКАЛАВР

1.
- Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
- Гуманитар фанлар;
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
- Социология ва психология;
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
- Ижтимоий таъминот;
- Спорт фаолияти;
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 45 бараварига тенг – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг).

2.
- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
- Журналистика ва ахборот;
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
- Архитектура ва қурилиш;