Жаҳон | 00:50 / 10.07.2018
4621
1 дақиқада ўқилади

Помпео «Толибон»ни АҚШнинг яқин орада қўшинларни олиб чиқиб кетишини кутмасликка чақирди

Фото: РИА Новости

АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда ва Қўшма Штатлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш ниятида эмас, деди АҚШ давлат Котиби Майк Помпео Кобулдаги чиқиши чоғида.

«Бизнинг стратегиямиз «Толибон»га аниқ ишора жўнатиб бўлди: бизнинг чиқиб кетишимизни кутиш ярамайди. Биз аллақачон жанг майдонларида ҳам натижаларни қўлга киритмоқдамиз ва у ерда «Толибон»нинг ҳаракатлари сустлашиб, тинчлик томон юз бурмоқда», — деди давлат департаменти томонидан матни тарқатилган ўз чиқишида Помпео.

Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларининг катта қисмини эгаллаб олган ва йирик шаҳарлар томон ҳаракат қилаётган «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўртасида зиддият давом этиб келмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид