Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳрез "Манчестер Сити"га ўтди
Фото: Манчестер Сити
"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бу ҳақда "Манчестер Сити" расмий сайти маълум қилди.
27 ёшли футболчи шаҳарликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Маҳрез "Манчестер Сити"да 26-рақамда тўп суради.
"Мен "Манчестер Сити"га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу жамоа Пеп Гвардиола қўл остида ажойиб футбол намойиш этмоқда. "Манчестер Сити" ўйинларини ҳаттоки четдан туриб кузатиш ҳам ёқимли. Гвардиола ҳужумкор футбол фалсафасига содиқ ва бу менга жуда мос келади. Жамоа ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. "Манчестер Сити" инглиз футболини ўзгартирмоқда, мен эса унинг бир қисми бўлишни хоҳлайман", – деди Маҳрез.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" Маҳрезнинг трансфери учун "Лестер"га 60 млн фунт стерлинг тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
14:08 / 13.04.2026
«Сити» «Челси»ни йирик ҳисобда енгди
18:39 / 04.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги кубокка бир қадам яқинлашди
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
23:27 / 22.03.2026