Ўзбекистон | 16:29 / 11.07.2018
10508
2 дақиқада ўқилади

“Нукус” халқаро аэропортида янги терминал ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан "Нукус" халқаро аэропортида соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги йўловчи терминали ишга туширилди. Бу "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси томонидан ҳукумат кўмагида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва республика аэропортларининг инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилган навбатдаги лойиҳадир.

Фото: НАК «Узбекистон хаво йуллари»

Мазкур терминал йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатиш имконини берадиган энг замонавий техника билан жиҳозланган. Бинода авиация хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун замонавий муҳандислик ва технологик жиҳозлар ўрнатилган.

Шунингдек, парвозолди назорати ва юк олиш майдонлари кенгайтирилган ҳамда  рўйхатдан ўтиш устунлар сони кўпайтирилган. Терминалда маҳаллий ва халқаро авиайўналишлар учун йўловчилар зали, она-бола хоналари, тиббиёт пункти, валюта айирбошлаш шохобчалари, сувенир дўконлари, кафе-бар ва бошқа қулайликлар йўловчилар хизматида.

Эслатиб ўтамиз, "Нукус" халқаро аэропорти ҳар қандай русумдаги самолёт ва вертолётларни қабул қилиш имконига эга. Учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 3 минг метр, кенглиги 45 метрдан иборат. Аэродромда халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий ёритиш-сигнал ва аэронавигация ускуналари ўрнатилган.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Мавзуга оид