Франция терма жамоаси жаҳон чемпионати ярим финалида Бельгия устидан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
"Санкт-Петербург" стадионида кечган ўйин французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол 51-дақиқада Умтити томонидан киритилди.
Франция финалда 11 июль куни бўлиб ўтадиган Англия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби билан ўйнайди.
Ярим финал
Франция – Бельгия – 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 51 Умтити.
Франция: Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди (Толиссо, 86), Гризманн, Жиру (Нзонзи, 85), Мбаппе.
Бельгия: Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Компани, Шадли (Батшуайи, 90), Витцель, де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Дембеле (Мертенс, 60), Азар, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90).

















