Ўзбекистон | 13:38 / 12.07.2018
10511
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

Фото: Кабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги  “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.

Куни кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида ушбу масала атрофлича кўрилиб, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида:  Ч.Айтматов Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган. Қирғизистон Республикасида Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медаль» мукофоти таъсис этилган.

Мавзуга оид