Жамият | 11:20 / 13.07.2018
79616
1 дақиқада ўқилади
Ҳаво ҳарорати ростдан ҳам 43°C ми? Аҳолининг жазирамага муносабати қандай?
Ўтган ҳафта «Ўзгидрометеорология» хизмати тарқатган хабарда Марказий Осиёга жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими туфайли 7-10 июль кунлари ҳаво ҳарорати одатдагидан 5-7 даража баланд бўлиши, кундузи ҳарорат +45 даражага қадар исиши мумкинлиги айтиб ўтилганди.
КУН.УЗ иссиқлик даражаси ва у келтириб чиқараётган ноқулайликлар юзасидан аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказди. Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти ҳаво ҳарорати расман эълон қилинганидан кўра баландроқ эканини таъкидлашмоқда. Аҳоли вакиллари автобусларни кондиционерлар билан таъминлаш борасида таклиф билдиришди.