"Ливерпуль" ўзининг расмий сайтида Шердан Шақирининг трансферини эълон қилди. Швейцариялик футболчи "Ливерпуль" сафига "Сток Сити"дан келиб қўшилди ва жамоа билан узоқ муддатлик шартнома имзолаган. 

Фото: Ливерпуль

Шақири "Сток Сити"да 2015 йилдан буён тўп сураётган эди. Бунга қадар у "Базель", "Бавария" ва "Интер" клубларида ўйнаган. 

26 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум АПЛда 36та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Фото: Ливерпуль