2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати муддати расман ёздан қишга кўчирилди.
Football Italia хабарига кўра, кейинги мундиаль 21 ноябрь куни бошланади ва 18 декабргача давом этади.
Қатарда ёз ойлари ҳаво ҳарорати жуда баланд бўлиши туфайли, ФИФА шундай қарорга келган.

















