Маълумотларга кўра, ҳозирда Амбанининг бойлиги 44,3 млрд долларни, Маники эса 44 млрд долларни ташкил қилмоқда. Амбани ўзининг бойлигини Reliance Jio Infocomm Ltd. телекоммуникация тармоғини кенгайтириш ва нефть-кимё соҳасидаги активларини икки ҳисса ошириш ҳисобига кўпайтира олди. 

Мукеш Амбани 1957 йилда Яманнинг Аданида туғилган. У собиқ ўқитувчи, Ҳиндистонга полиэстер импорти ортидан бойиб кетган Дхирубхай Амбанининг ўғлидир.

Фото: Hindustan Times

Амбани 2000-йиллар бошида мобил коммуникациялар билан шуғуллана бошлаган, сўнгра нефть-газ, савдо-сотиқ бизнесини ривожлантирган.

Амбани дунёдаги энг катта хусусий уйга эга. Баландлиги 173 метрни ташкил қилувчи уй Мумбайда жойлашган. Унинг қурилишига 70 млн доллар сарфланган, бироқ ҳозирги бозор нархи 2 млрд долларга яқинни ташкил қилади. Осмонўпар бино Атлантика океанидаги афсонавий орол шарафига “Антилия” деб номланган.

Фото: Hindustan Times

 Бино турли баландликдаги 27 та қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қават баландлиги, майдони ва нимага мўлжаллангани билан бошқасидан фарқ қилади. Бино 8 магнитудали зилзилага бардошли қилиб лойиҳаланган. Уйда зиналар йўқ, барча ҳаракатланишлар 9 та лифт ёрдамида амалга оширилади.