Ўзбекистон | 15:40 / 16.07.2018
69518
2 дақиқада ўқилади

Бу йил абитуриентлар қайси ОТМларга энг кўп ҳужжат топширгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Кеча, 15 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул учун ҳужжат қабул қилиш жараёнининг сўнгги куни эди.

Давлат тест марказининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1-15 июль кунлари Республика бўйича жами 60та олий таълим муассасалари ва уларнинг 19та филиалига 675 049 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди. Танлов кўрсаткичи бир ўринга ўртача 8,3 тани ташкил этди.

Абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:
Қарши давлат университети – 30 937 нафар;
Самарқанд давлат университети – 28 733 нафар;
Фарғона давлат университети – 27 726 нафар;

Энг катта конкурс қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 23,2;
Андижон машинасозлик институти – 1 ўринга 18,3;
Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалида – 1 ўринга 17,6.

Жорий йилда бакалавриатга кириш учун 675 049 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 729 950 нафарни ташкил этганди. 2016 йилда эса 663 304 нафар абитуриент талаба бўлиш мақсадида ариза билан қабул комиссиясига мурожаат қилган.

Мавзуга оид