Жаҳон | 14:15 / 16.07.2018
4753
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ва Хитой ЖСТни ислоҳ қилмоқчи

Фото: Xu Jinquan/Xinhua

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг маълум қилишича, Евроиттифоқ ва Хитой Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)ни ислоҳ қилиш масаласи бўйича қўшма гуруҳ ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Мен ЕИ ва Хитой Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилиш масалалари бўйича қўшма гуруҳ ташкил этишга келишиб олгани ҳақидаги янгиликни олқишлайман. Гап нафақат гуруҳ ташкил қилиш, балки натижаларга эришиш ҳақида ҳам боряпти», - деди Юнкер.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон савдо ташкилотига АҚШ билан «ёмон муносабатда бўлгани учун» жавоб ҳаракатлари борасида таҳдид қилганди.

АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг хабар беришича, Қўшма Штатларнинг Жаҳон савдо ташкилотидан чиқиши ҳақида гапиришга ҳозирча эрта.

Мавзуга оид